Ўзбекистондаги ҳолат: беморда коронавирус оғир кечмоқда (ВИДЕО)

Ўзбекистондаги ҳолат: беморда коронавирус оғир кечмоқда (ВИДЕО)

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан ҳамиша ҳам тўғри  хулоса чиқаравермаймиз. Вазиятни кўз билан кўрганимизда эса беихтиёр эҳтиёт бўлиш лозимлигини ўйлаб қоламиз. 

Беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокорнинг қайд этганидек, ушбу 69 ёшли бемор 30 июнь куни оғир аҳволда, тез тиббий ёрдам машинасида клиникага олиб келинган. Беморга коронавирус инфекцияси фарзандлари орқали юққан. Шунга қарамай ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган бемор уй шароитида  даволанишга ҳаракат қилган. Натижада, касаллик зўрайиб кетган.

Айни пайтда беморнинг  аҳволи ўта оғир бўлиб, икки томонлама пневония билан кечмоқда. Шифокор огоҳлантирганидек, коронавирус инфекцисининг энг ёмон томони, пневонияни тез ривожлантиради. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан касалликнинг илк аломатлари сезилган заҳотиёқ, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари лозимлигини доимий равишда сўраб келади.

Мазкур видеолавҳа барчамизга катта сабоқ бўлиб, шунга яраша карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, яқинларимизни, айниқса, кексаларимизни авайлашимиз, ҳар қадамда хушёрликни йўқотмасликни доимий одатга айлантиришимиз зарур эканини кўрсатмоқда. Акс ҳолда, видеода акс этган беморнинг аҳволига тушиб қолмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди. 

Ўзингиз ва яқинларингиз соғилигига эътиборсиз бўлманг, хушёр ҳолда карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишни асло унутманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!