Ўзбекистонда ун импорти ошди

Ўзбекистонда ун импорти ошди

Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошди.

Шу йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга Россиядан 4,9 минг тонна буғдой уни импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳисобот ойида мамлакатга 6 та давлатдан 49 млн долларга тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.

Буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 153,4 минг тонна

Россия – 4,9 минг тонна

АҚШ – 50 тонна

Италия – 27 тонна

Ҳиндистон – 2 тонна

Франция – 1,8 тонна

Эслатиб ўтамиз, январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар рейтингида Қозоғистон (91,2 минг тонна) етакчилик қилганди. Россия (1,3 минг тонна) ҳам мамлакатнинг асосий экспортчилари қаторидан жой олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!