Кремль раҳбари Владимир Путин Киев ва Ғарб жорий тинчлик музокаралари давомида унинг талабларини рад этса, Украинага янги зарбалар бериш билан таҳдид қилди:
«Агар улар жиддий муҳокама қилишни истамаса, у ҳолда Россия ўз тарихий ерларини жанг майдонида озод қилади», — деди Путин ўз чиқишида.
Шунингдек, Кремль раҳбари нутқида Европа етакчиларини кескин танқид қилиб, уларни «подсвинкалар» деб атади:
«Ҳамма қисқа вақт ичида РФ парчаланиб кетади, деб ўйлаган эди. Европа подсвинкалари дарҳол олдинги Америка маъмуриятининг ишларига қўшилиб, мамлакатимиз парчаланишидан фойда кўришга умид қилдилар».
Путиннинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлик кўрсатган, Европада эса ҳозир бундай имконият йўқ. Кремль Қримни ва Украинанинг шарқида босиб олинган барча ҳудудларни Россияники деб тан олишни, шунингдек, чегара бўйлаб «хавфсизлик буфер зонаси»ни кенгайтиришни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Россия Украина НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишини ҳам талаб этмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.