Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 1—3 апрель кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 апрелда 0-5 даража илиқ, 2—3 апрелда 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 апрелда 3-8 даража, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 апрелда Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 апрелда 0-5 даража, 2—3 апрелда 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2—3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 1 апрелда кечаси 3-8 даража, кундузи 19-24 даража, 2—3 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 апрелда 0-5 даража илиқ, 2—3 апрелда 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 1 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2—3 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 1—2 апрелда қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 апрелда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 2—3 апрелда 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!