Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик мис ва олтин захираси мавжуд — Майк Бир

Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик мис ва олтин захираси мавжуд — Майк Бир

«Мен барчангизни Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик мис ва олтин конини қуриш ва кейинчалик ишлаб чиқариш бошланиши билан табрикламоқчиман. Дунёнинг ҳеч қайси давлатида бундай кўламдаги ва минералларга бой бўлган захиралар ҳали очилмаган», — деди у.

У жаҳон бозорида мисга бўлган талаб кун сайин ошиб бораётганини айтди.

«Электр автомобилларни ишлаб чиқариш жараёнида мис жуда кўп ишлатилади. Шунинг учун сиз олиб бораётган сиёсат узоқни кўзловчи сиёсат десак муболаға бўлмайди. Чунки, яқин ўртада жаҳон бозорида мисга бўлган эҳтиёж ортади. Ҳозир бизни қўлимизда, 19,5 млрд тоннага тенг бўлган руда бор. Бундан ташқари, 45 млн тонна мис ва 5,5 минг тонна олтин захираси мавжуд», — деди Майк Бир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!