Ўзбекистонда доллар курси ошиши тўхтади ва 125 кунда биринчи бор пасаймоқда

Ўзбекистонда доллар курси ошиши тўхтади ва 125 кунда биринчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг расмий курси 125 кунда биринчи бор ўсишдан тўхтаб, 2,2 сўмга пасаймоқда. Прогнозга кўра, душанбадан доллар курси 8312,6 сўмга тенг бўлади. Бу ҳақда валюта биржасида савдо якунлари далолат беради, деб хабар қилган Turon24.

Ўзбекистонда доллар курси охирги 18 ҳафта давомида муттасил ошиб келган эди. Жорий йилнинг 7 августида долларнинг энг паст курси – 7783 сўм даражасида қайд этилган бўлса, 4 ой давомида доллар 531 сўмга қимматлашиб, ўтган ҳафтада унинг курси 8314 сўмга етган.

Ҳозирги пайтда аксарият тижорат банклари аҳолидан долларни 8290 сўмдан сотиб олмоқда. Қишлоқ қурилиш банки, Ипак йўли банки ва "Туронбанк" яхшироқ курс таклиф этган: 1 доллар нархи – 8300 сўм. Энг юқори курсда эса Универсал банк сотиб олмоқда – 8310 сўм.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!