Ўзбекистонда автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 2,7 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш режалаштирилган. Ҳудудлардаги 10 минг километрдан ортиқ шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари таъмирланади. Шунингдек, таъмирталаб 110 та кўприк иншоотлари тикланади.
Буларнинг барчаси учун харажатлар Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдалар хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.
Яъни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида тажриба-синов тариқасида пиёдалар ўтиш йўлакларига замонавий ёритгичлар ўрнатилади. Аҳоли пунктларида пиёдалар ҳаракатланиши учун 150 километр пиёдалар йўлаклари барпо этилади. 150 дан ортиқ светофор объектлари қурилиб, мавжудлари реконструкция қилинади.
Автомобиль йўлларида 37 мингдан ортиқ йўл белгилари ўрнатилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.