Транспорт хизматлари ҳажми 150 трлн сўмдан ошди
Транспорт хизматлари ҳажми 150 трлн сўмдан ошди
🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 150,8 трлн сўмни ташкил этган.
📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13,4 % га ошган. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши эса 18,4 % ни ташкил этган.
🇺🇿 Ҳудудлар кесимида транспорт хизматларининг ҳажми:
Қорақалпоғистон Респ. — 3,9 трлн сўм
Андижон вилояти — 7,1 трлн сўм
Бухоро вилояти — 6,2 трлн сўм
Жиззах вилояти — 2,2 трлн сўм
Қашқадарё вилояти — 6,1 трлн сўм
Навоий вилояти — 3,1 трлн сўм
Наманган вилояти — 5,3 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 11,5 трлн сўм
Сурхондарё вилояти — 3,1 трлн сўм
Сирдарё вилояти — 1,2 трлн сўм
Тошкент вилояти — 10,9 трлн сўм
Фарғона вилояти — 8,9 трлн сўм
Хоразм вилояти — 5 трлн сўм
Тошкент шаҳри — 33,7 трлн сўм
