"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри каталонияликлар сафида 150 та расмий учрашув ўтказди.
"Opta"нинг ёзишича, испаниялик хавбекнинг юбилей ўйини Ла Лиганинг 16-турига тўғри келди: 13 декабрь куни 23 ёшли футболчи "Осасуна"га қарши ўйинда (2:0) асосий таркибда майдонга тушди.
Ушбу баҳс Педри учун муҳим аҳамиятга эга бўлди - у "Барселона" тарихида Ла Лигада 150 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди. Бу билан у Лионель Мессининг 2010 йилда эришган натижасини ортда қолдирди.
Аргентиналик футболчи 23 ёшу 121 кунлигида Испания чемпионатидаги 150-учрашувини ўтказди - бу 2010 йил 23 октябрда "Сарагоса"га қарши ўйинда (2:0) содир бўлди. Педри эса бу маррага 23 ёш-у 18 кунлигида етиб келган.
Испаниялик ярим ҳимоячи Ла Лигадаги 150 та ўйинда майдонга тушиш учун 5 йилдан сал кўпроқ вақт сарфлади. У "Барселона" сафида Испания чемпионатидаги дебютини 2020 йилнинг 27 сентябрида "Вильярреал"га қарши ўйинда ўтказган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.