Трамп Берлиндаги музокаралардан мамнун, деб хабар бермоқда ОАВ.
Sky News, BBC ва The Guardian нашрлари хабарига кўра, президенти Доналд Трамп Берлинда Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида ўтказилган музокаралардан мамнун. Маълум қилинишича, “90% масалалар ҳал қилинган”.
BBC'нинг ёзишича, музокаралар давомида Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский ва Европа расмийлари Украина учун NATO низомининг бешинчи моддаси мисолида хавфсизлик кафолатлари пакетини ишлаб чиққан.
"Ушбу келишувнинг асоси кўп жиҳатдан NATO низомининг 5-моддасига ўхшаш жуда кучли кафолатлар, шунингдек, эҳтимолий агрессияни олдини олиш механизмлари сифатида Украинадаги ҳарбийлар сони ва мавжуд қуролланишга тааллуқлидир", — дея изоҳ берди манбалардан бири.
"Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун. Президент Россия Украинага таклиф қилинган кафолатларни қабул қилишига ишонади", — дея қўшимча қилди Sky News'нинг Оқ уйдаги манбаси.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.