Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида давлат харидларида 9,2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар билан боғлиқ қонунбузилишлар фош этилди.
Қонунбузилишлар қуйидаги ташкилотлар харидларида аниқланди:
➖ Наманган: Маҳаллалар уюшмасининг Мингбулоқ тумани бўлими — 376 млн сўм;
➖ Қашқадарё: Ғузор туман ободонлаштириш бошқармаси — 1,2 млрд сўм,
“Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш” УК — 491 млн сўм;
➖ Қорақалпоғистон: Шуманой тумани ободонлаштириш бошқармаси — 28 млн сўм,
Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйи — 893 млн сўм,
“Ўздаверлойиҳа” институти ҳудудий бўлинмаси — 1 млрд сўмдан ортиқ;
➖ Самарқанд: Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази — 215 млн сўм;
➖ Сирдарё: Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси — 180 млн сўм;
➖ Сурхондарё: Суд-тиббий экспертиза маркази филиали — 120 млн сўм,
Ангор туман МТБ — 1,8 млрд сўмга яқин,
Термиз туман МТБ — 50 млн сўм;
➖ Хоразм: Хива ихтисослаштирилган интернат уйи — 1,9 млрд сўм;
➖ Тошкент вилояти: “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ — 3 та харид, 1 млрд сўмдан ортиқ.
⚖️ Текширувлар давомида «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилгани, яъни савдоларда рақобатни чекловчи ҳаракатлар мавжудлиги аниқланди.
Натижада буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилди. Қонунбузилишларни бартараф этиш ва такрорланмаслиги учун мажбурий кўрсатмалар берилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.