Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга импорт қилинадиган бренд маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган имтиёзли божхона божлари рўйхатини кенгайтиришга доир қарорни имзолади.
Янги ўзгартишлар қуйидаги йўналишларга хизмат қилади:
халқаро компаниялар билан ишлаб чиқариш ва савдо кооперациясини кучайтириш;
Ўзбекистонга йирик жаҳон брендларини жалб этиш;
чакана савдо бозорини ривожлантириш;
мамлакатда шопинг-туризм (харид учун саёҳат) ҳажмини ошириш.
Пастайтирилган божхона божлари товар фақат бренд эгаси билан тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки унинг расмий дистрибьютори, дилери, савдо вакили ёки лицензиати орқали олиб кирилганида амал қилади.
Бу талаб контрафакт маҳсулотларни чеклаш ва бозорда сифатни таъминлашга қаратилган.
Пластик, ёғоч, металл идиш-товоқ ва ошхона буюмлари — 10 фоиз
Саватлар ва ўрама буюмлар — 10 фоиз
Қўлда тўқилган ва бошқа гиламлар — 10 фоиз
Ёпинчиқлар ва саёҳат кўрпалари — 5 фоиз
Чойшаб, ошхона ва стол чойшаблари — 10 фоиз
Пардалар — 5 фоиз
Фарфор, керамика ва шиша идишлар — 10 фоиз
Қошиқ, вилка, пичоқ ва ошхона асбоблари — 10 фоиз
Қайд этилишича, ушбу қарор маҳаллий бозорда сифатли бренд маҳсулотлари нархини пасайтиради. Шунингдек, ноқонуний импорт ва «соя бозори» улушини камайтиради, савдо марказлари ва туристик ҳудудларда жаҳон брендлари сони ортишига олиб келади ҳамда хизматлар соҳасида янги иш ўринлари яратилишига туртки беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.