Бюронинг Ғаллаорол ва Зафаробод туман бўлимларида келинлик сарполари ва бошқа мол-мулклар бўйича низога чек қўйилди. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорлари асосида қарздорларнинг мол-мулклари ундирувчиларга қайтарилиши таъминланган.
Маълум бўлишича, собиқ турмуш ўртоқлар ўртасидаги мулкий низо келинлик сарполарига ҳам таъсир этган. Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар. Келинлик сарполари янги ҳаёт бошлаш учун муҳим бўлганлиги сабабли, аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.
Суд қарорларига асосан Бюронинг Ғаллаорол ва Зафаробод туман бўлимларига қарздорлардан ундирувчилар фойдасига 52 турдаги мол-мулкни олиб бериш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчиларнинг барча мол-мулклари, шу жумладан келинлик сарполари ҳам, тўлиқлигича қайтариб берилди ва ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.