Нашрга кўра, Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш сари яна улкан қадам ташлаган. Декабр ўрталарида у асос солган SpaceX компанияси қиймати 800 миллиард долларга баҳоланган, августда бу кўрсаткич 400 миллиард доллар эди.
Баҳолаш 2026 йилда режалаштирилаётган SpaceX IPO'си олдидан амалга оширилган. Акциялар жойлаштирилиши тарихдаги энг йирик IPO бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
IPO ўтказилмаган тақдирда ҳам Маскни триллионерга айлантириши мумкин бўлган SpaceX'даги улуши ҳозир унинг энг қиммат активидир: бу улуш 336 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, Маскнинг Tesla'даги 12 фоизлик улуши 197 миллиард долларга тенг. Бундан ташқари, Маскга тегишли бўлган хAI Holdings компанияси (сунъий интеллект асосидаги Grok чат-ботини ривожлантиради) ҳозирда 230 миллиард доллар баҳо билан янги инвестисиялар жалб этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу Маск компанияни ташкил қилган пайтда айтган 113 миллиард долларлик баҳодан икки баробардан кўпдир.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.