Ўзбекистон вакиласи ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлди

Ўзбекистон вакиласи ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони бўлди

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтаётган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича 63 кг гача вазн тоифасида баҳслар якунига етди. Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этди.

Кумушхон даст кўтаришда 94 кг, силтаб кўтаришда 124 кг, умумий ҳисобда эса 218 кг натижа кўрсатиб, олтин медал соҳибасига айланди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида қўлга киритилган олтинчи медаль бўлди. Бундан аввал битта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медал қўлга киритилган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!