Ўзбекистон ва БАА: давлат хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон ва БАА: давлат хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинади

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев бошчилигидаги делегация БАА ички ишлар вазирлигининг давлат хизматларини кўрсатишга масъул Бахт – саодат департаменти директори Насир Хадим билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда халқчил давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил амалий чоралар БААдаги ҳамкасблар билан ўртоқлашилди.

Шунингдек, учрашув доирасида БАА ички ишлар вазирлигининг давлат хизматларини ташкил этиш ва кўрсатиш фаолиятидаги сўнгги янгиликлар билан яқиндан танишилиб, интерактив суҳбатлар ҳамда тақдимотлар орқали ўзаро тажриба алмашилди.

Хусусан, давлат хизматларини олишда аҳолининг қониқиш даражасини ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, ситуацион марказларнинг давлат хизматларини такомиллаштиришдаги ўрни, проактив хизматлар ҳамда онлайн давлат хизматларининг қамровини ошириш механизмлари кўрсатиб берилди.

Маълумот ўрнида, БАА томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 133 тани ташкил этади.

Шу билан бирга, томонлар давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, оммабоп хизматлардан мобиль илова орқали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида тажриба алмашишга келишиб олди.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!