Жорий йилнинг 14 март куни Душанбе шаҳридаги Тожикистон миллий университетида «Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги икки томонлама алоқалар миллий иқтисодиётни ривожлантириш асоси» мавзусида Ўзбекистон-Тожикистон Биринчи ректорлар форуми бўлиб ўтди. Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. Абдураҳмонов бошчилигидаги 19 та олий таълим муассасасидан ректор ва проректорлардан иборат делегация иштирок этди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришдаги ўзаро саъй-ҳаракатлари ҳамда стратегик шерикликнинг яна бир мисолидир. Форумда Тожикистоннинг 40 дан ортиқ университетлари ректорлари, илмий доира вакиллари, профессорлари , жами 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Анжуманни Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Р. Саидзода ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И. Абдураҳмонов кириш сўзи билан очдилар. Вазирлар Форумни икки давлат зиёлилари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун яратилган имкониятларнинг самараси сифатида баҳолаб, эндиги навбат икки давлат олимлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш эканини таъкидладилар.
– Ўзбекистон-Тожикистон Биринчи ректорлар форуми узоқ кутилган тадбирлардан бири ва у университетлар ўртасида янги лойиҳаларни амалга оширишга ҳизмат қилади, –деди Р Саидзода.
Шунингдек, Тожикистон миллий университети ректори Қ. Ҳушвақтзода сўнгги йилларда ўзаро алоқаларда ижобий динамика кузатилаётганини, бунда давлатларимиз Раҳбарларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатлари, ўзаро ишончга асосланган очиқ мулоқотлари ҳамда ушбу учрашувлар чоғида эришилган келишувлар муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, расмий очилишда Тожикистон миллий университети ректори Қ. Хушвақтзода Ўзбекистон Президентининг икки томонлама муносабатларда мавжуд бўлган барча масалаларни ечиш бўйича амалга оширган саъй-ҳаракатлари Тожикистонда юксак қадрланишини, икки мамлакат ўртасидаги чегаралар очилиб, транспорт тизимлари тикланиб, фуқароларнинг эркин борди-келди қилишлари учун имкониятлар яратилгани бугунги кунда Тожикистон миллий университетидаги ўзбек талабаларнинг сони ошганлигидан кўриш мумкинлигини айтди.
Иштирокчилар форумнинг «Олий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорлик: устувор вазифалар ва ривожланиш йўналишлари» ҳамда Илмий ва инновацион ҳамкорлик янги иқтисодиётни ривожлантиришнинг асоси» шўбаларида ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Икки мамлакат ОТМ раҳбарлари чиқишида Ўзбекистон олий таълим тизимининг жаҳон таълим маконига интеграциялашуви, Тожикистон университетлари билан ҳамкорлик стратегияси, қўшма лойиҳалари яратилиши ва уларнинг муваффақиятлари мавзуларида алоқаларнинг муҳим жиҳатлари қайд этилди.
Музокаралар натижасида 28 та Англашув меморандуми, Битим ва «Йўл хариталари» имзоланди. Анжуман доирасида U-2-U (Университет-Университет) форматида ректорлар учрашуви ўтказилди, англашув меморандуми, битим ҳамда «Йўл харита»лари имзоланди.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири вазири И. Абдураҳмонов Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Р.Саидзода икки давлат таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурларини кўпайтириш, ўзбек-тожик қўшма университетини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш, шунингдек, Иккинчи ректорлар форумини Тошкентда ташкил қилишга келишдилар.
Тожикистон миллий университети ректори Қ. Хушвақтзода билан бўлиб ўтган учрашув давомида, мазкур университет ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети билан қўшма таълим дастурини ташкил этиш ҳамда Тожикистон фуқаролари учун Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим олиш учун грантлар ташкил этиш, шунингдек, мазкур университет ходимлари учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.
Тожикистон миллий университетида Тожикистон ОТМларида таҳсил олаётган 300 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.