Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, йилнинг III чорагида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Бу вақт оралиғида Марказий банк 35 тонна олтин сотган.
Аввалроқ, Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Марказий банк июль ойининг ўзидаёқ 11,6 тонна миқдорда олтин сотди.
Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни 22 тонна олтин сотган ҳолда Туркия эгаллаб турибди. Шунингдек, Россия 1,2 тонна кўрсаткичи билан фаол олтин сотувчи мамлакатлар қаторидан жой олган.
Forbes нашрининг таъкидлашича, III чоракда олтинга бўлган талаб 2009 йил III чорагидан бери энг паст даражага тушди ва коронавирус пандемияси давом этаётган бир пайтда 892,3 тоннага камайган.
Олтин савдосининг ортиши мамлакатларда пандемия сабабли кузатилаётган иқтисодий зарбани юмшатиш учун олтинга бўлган рекорд даражадаги нархлардан фойдаланиб қолиш мақсадлари билан боғлиқ, деб ёзади Bloomberg. Олтин нархи август ойининг бошида унцияси учун рекорд даражага, яъни 2067 долларга кўтарилди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди", деб ёзди.
Германиянинг Bosch концерни немис автосаноатидаги инқироз ва ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизимлари ва автоном ҳайдаш учун дастурий ечимларга талабнинг камайиши сабабли ходимларини ишдан бўшатишга мажбур. Бу ҳақида ҳисоботлар Reuters компания баёнотига таяниб.