АҚШ юқори малакали ишчилар учун H-1B визаларига ариза берувчиларни текширишни кучайтиради — Associated Press.
Агентлик бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг ички йўриқномасига таяниб хабар бермоқда.
Қўшма Штатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига юборилган телеграммада консуллик ходимлари H-1B визалари учун ариза берувчилар ва улар билан саёҳат қиладиган оила аъзоларининг резюмелари ёки LinkedIn профилларини дезинформация тарқатиш, контент модерацияси ва бошқа соҳаларда тажрибага эга эканликларини текширишлари кераклиги айтилган.
"Агар сиз ариза берувчининг Қўшма Штатларда қонун билан ҳимояланган фикр билдириш шаклларини цензуралаш ёки цензура қилишга уринишда айбдор экани ёхуд бундай ҳаракатларда иштирок этгани тўғрисида далиллар топсангиз, аризачини виза олиш ҳуқуқига эга эмас деб эътироф этишга интилишингиз лозим", дейилади Давлат департаменти телеграммасида.
2025 йил июн ойида АҚШ Давлат департаменти талабалар визалари учун ариза берувчиларни текширишни сезиларли даражада кучайтирган ва консуллик ходимларига “АҚШ фуқаролари, маданияти, ҳукумати, муассасалари ёки асосий тамойилларига душманлик билан қарайдиган” шахсларни аниқлаш учун ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни текширишни буюрганди.
Бундан ташқари, август ойида Трамп маъмурияти мигрантларнинг ижтимоий тармоқларини яшаш, иш ва бошқа турдаги визаларни олиш учун аризаларни кўриб чиқишда “Америкага қарши мафкуралар” мавжудлигини текширишни режалаштираётгани эълон бўлганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.