БМТ: Суданда тинч аҳолига нисбатан зўравонлик кучаймоқда, очарчилик ҳолатлари қайд этилмоқда
БМТ Суданнинг Курдуфан минтақасида зўравонлик ортиб, тинч аҳолига таҳдид кучайгани ҳақида огоҳлантирди.
БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг айтишича, Жанубий Кордуфан вилоятининг Кадугли шаҳрида очарчилик ҳолатлари қайд этилган ва бу хавф бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиши мумкин.
Унга кўра, БМТнинг инсонпарварлик гуруҳлари Коруфанда зўравонлик кучайганини, кўплаб шаҳарлар блокада сабабли изоляцияда қолганини таъкидлаган.
“Судандаги инсонпарварлик жамоаси Коруфан бўйлаб кучайган зўравонлик ҳамда шаҳарларни изоляция қилган блокадани кескин қоралади”, — деди Дюжаррик.
Унинг айтишича, Жанубий Коруфандаги Кадугли ва Деленс шаҳарларида аҳоли жуда оғир аҳволга тушиб қолган, ҳаракатланиш эркинлиги, асосий хизматлар ва ҳимоядан фойдаланиш чекланган.
“Кадуглида очарчилик ҳолатлари аниқланган. Ғарбий Коруфаннинг Бабануса шаҳрида ҳужумлар давом этмоқда. Очарчилик бутун Коруфан бўйлаб тарқалиши хавфи бор”, — деди у.
БМТ маълумотларига кўра, гуманитар ходимлар минтақа бўйлаб яшовчи тахминан 1,1 миллион аҳолига ёрдам кўрсатишда жуда катта хавф-хатарларга дуч келмоқда.
Дюжаррик можаро тарафларини қамауда қолган ҳудудлардан қочишга уринган тинч аҳоли ва гуманитар ходимлар хавфсизлигини кафолатлашга чақирди.
“Барча муҳтожлар учун ёрдамга хавфсиз ва тўсиқсиз кириш имкони таъминланиши шарт”, — деди у.
Судандаги тўқнашувлар
2023 йил 15 апрелдан бери Суданда миллий армия ва ташқи қувватлар қўллаб-қувватловчи Тезкор Ҳаракат Кучлари (RSF) ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.
Қаттиқ жанглардан сўнг Ғарбий Дарфур минтақасининг энг йирик шаҳри — Эл-Фашер асосан RSF назорати остига ўтди.
Можаро минглаб инсонларни уй-жойларини тарк этишга мажбур қилди. RSF аъзолари тарқатган видеоларда тинч аҳолини мажбуран кўчириш, қуролсиз фуқароларни ўлдириш ва қийноқлар қўллаш ҳолатлари акс этган.
