Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатар билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Қатар билан дуранг ўйнади

Қатарда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Баҳс иккала томон келишувига кўра ёпиқ тарзда ўтказилди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Вакилларимиз сафида Алишер Одилов ҳисобни 39-дақиқада очган бўлса, мезбонлар бунга 58-дақиқада жавоб қайтаришди.

Дарвозабонимиз Шукрон Йўлдошев 54-дақиқада пенальтини бартараф этгани ҳам маълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!