Ўзбекистон облигацияларини рублда ҳам чиқариш таклиф этилди

Ўзбекистон облигацияларини рублда ҳам чиқариш таклиф этилди

МДХМИ битирувчиларининг В форуми иштирокчиси Газпромбанк нинг биринчи вице-президенти Денис Шулаков Ўзбекистон облигацияларини рублда чиқаришни таклиф қилди.

Шулаковнинг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи ёшлар эканлиги инвесторларни қизиқтирмоқда.

Сўнгги вақтларда Ӯзбекистон импорти ички ҳолатни тўлиқ модернизация қилишга йўналтирилган. Бу тўғри йўналишли тадбир , деди у.

Газпромбанк вице-президентини шунингдек Тошкентни Марказий Осиёнинг молиявий маркази сифатида эътироф этди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистоннинг илк халқаро облигациялари Лондон фонд биржасида юқори баҳоланган. 1 миллиард АҚШ долларлик облигацияларга якуний 3,8 миллиард АҚШ долларлик талаб бўлган.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!