Ўзбекистон евробондлар чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда - ОАВ

Ўзбекистон евробондлар чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда - ОАВ

Ўзбекистон келгуси йилиёқ дастлабки еврооблигациялар чиқаришни кўзда тутган ҳолда HSBC’да ишлаган Одилбек Исоқовни Молия вазирлиги бошқармасига бошлиқ этиб тайинлади, деб ёзмоқда Reuters.

“Бу Ўзбекистонни ўзининг қарз бозорига хориж капиталини жалб этиш мақсадига яқинлаштиради. Бу жараён ўтган йили, президент Шавкат Мирзиёев евробондлар жойлаштиришнинг зарур шарти бўлган суверен кредит рейтингини олиш сари қадам ташлаганида бошланган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, HSBC инвестиция банки ривожланаётган мамлакатлар учун жаҳон молия бозорларида қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этиш бошқармаси директори лавозимида ишлаб келган Исоқов молия вазирининг маслаҳатчиси, Молия вазирлигининг давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Исоқов кредит рейтингини олиш ва суверен еврооблигациялар эмиссияси жараёнини назорат қилади.

Манбалардан бирининг айтишича, JP Morgan банки Citi билан биргаликда молиявий маслаҳатчи сифатида иштирок этадиган банклар рўйхатига киритилган. Citi ва JP Morgan вакиллари бу борада изоҳ беришни рад этган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!