Ўзбекистон аҳолисида 4 миллиондан ортиқ автомобил мавжуд
![Ўзбекистон аҳолисида 4 миллиондан ортиқ автомобил мавжуд Ўзбекистон аҳолисида 4 миллиондан ортиқ автомобил мавжуд](/photos/news/GcBLmhZpxWn36DU.jpeg)
Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган.
Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан:
Енгил автомобиллар – 3 759 045 та
Юк автомобиллари – 240 917 та
Автобуслар – 6 297 та
Микроавтобуслар – 9 102 та
Махсус транспортлар – 5 383 та
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).