“Ўзбекистон – 2030”: халқаро майдонда муносиб рақобатлаша оладиган кадрлар тайёрлаш тизими яратилади

A A A
“Ўзбекистон – 2030”: халқаро майдонда муносиб рақобатлаша оладиган кадрлар тайёрлаш тизими яратилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида ислоҳотларни самарали амалга ошириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш белгиланди.

Ўзбекистонда демократик янгилашнинг ҳозирги босқичида олий юридик таълим ва фанни янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Юқори малакали ва халқаро майдонда муносиб рақобатлаша оладиган кадрларни тайёрлаш зарур.

Таълим, айниқса, юридик таълим тизимида хизматлар бозорида нафақат янги давлат университетларининг, балки юридик соҳадаги хорижий ва қўшма университетларнинг соғлом рақобат муҳитида ривожланиши объектив реалликка айланди.

Ўзбекистонда яқин-яқингача фақат Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) да олий юридик маълумот олиш мумкин эди. Бугунги кунда эса йигирмадан ортиқ факультет ва олий ихтисослаштирилган ўқув юртларида «Юриспруденция» таълим йўналиши мавжуд.

Ўзбекистонда ҳар йили мингдан ортиқ ҳуқуқшунос тайёрланмоқда. Бу эса мавжуд эҳтиёжни қондирмайди. Масалан, Ўзбекистон ҳар 100 минг кишига адвокатлар сони бўйича нафақат дунёда, балки минтақада ҳам энг паст кўрсаткичлардан бирида. Масалан, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 12 адвокат тўғри келади, Исроилда – 737, Европа Иттифоқида – 162, Россияда – 50, Қозоғистонда – 22.

Шундан келиб чиқиб, юридик кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш борасида бир қатор самарали чора-тадбирлар амалга оширилди. 2020 йил 29 апрелдаги Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингани юридик таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтарди.

Олий юридик таълимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида юридик университет ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим тизимида мавжуд бўлган энг илғор тажрибаларни миллий олий таълим тизимига жорий этишда алоҳида майдонча бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур даргоҳда Ўзбекистонда биринчи бўлиб миллий олий таълим муассасалари орасида кредит-модулли таълим тизимини жорий этилди. Ўқув жараёнига Европа кредит тизими танлов фанлари билан таъминланган ҳолда киритилди.

Ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида юридик кадрларни касбий тайёрлаш учун зарур бўлган энг муҳим фанлар белгиланди. Ўқув режа ва дастурлари оптималлаштирилди, жаҳон тажрибаси ва бозор талабларига мос янги фанлар жорий қилинди.

Ҳар бир курсда камида иккита гуруҳда таълим инглиз тилида олиб борилмоқда. Қолаверса, ушбу гуруҳларда чет эллик профессор-ўқитувчилар машғулотларни олиб бораётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Натижада ҳар йили 70 дан ортиқ ихтисослаштирилган фанлар инглиз тилида ўқитилмоқда. Бунинг учун ўқув жараёнига 35 нафар хорижлик мутахассис жалб этилган.

Талабаларнинг мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мустақил фикр билдириш, қонун ҳужжатларини қўллаш ва шарҳлаш каби кўникмаларини ривожлантириш мақсадида университет якуний назорат имтиҳонлари учун назарий саволлар бериш амалиётидан воз кечиб, казус ечиш тизимига тўлиқ ўтилди.

Замонавий талабларга жавоб берадиган масофавий таълим платформаси яратилиб, плагиатга қарши тизим орқали текшириш механизмлари ушбу тизимга интеграция қилинган. Ушбу масофавий таълим платформасига 130 мингдан ортиқ электрон контентлар юкланган.

Сифатли таълим тизимини яратиш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш ва сифатли дарсликлар билан таъминлаш учун янги авлод ўқув адабиётларини ва сифатли таълим контентларини тайёрлаш, ўқув машғулотларини замонавий услублар асосида сифатли ташкил этиш зарур.

Бу жараёнга хорижий етакчи таълим муассасалари профессорлари ҳам жалб этилган. Университетда 200 га яқин дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрланиб, ўқув жараёнига татбиқ этилган.

Шунингдек, Буюк Британия ва АҚШнинг етакчи университетларининг амалий тажрибасини инобатга олган ҳолда клиник таълимни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Клиник юридик таълим – юридик клиникалар негизида амалга ошириладиган адвокатларни касбий тайёрлаш бўйича махсус ўқув курси бўлиб, у ерда талабалар ўқитувчилар раҳбарлигида фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатади. Ушбу ўқув шакли стандарт таълимга халқаро миқёсда тан олинган қўшимча бўлиб, талабалар учун амалий тажриба бермоқда.

Энг муҳим вазифалардан бири – 2030 йилгача халқаро миқёсда тан олинган ташкилотлар рейтингида энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига киришдир. Ҳозирда ТДЮУ UI GreenMetric World University Ranking рейтингида (2023) дунёнинг етакчи университетлари орасида 350-ўринни эгаллади ва ТОП-500 та университетлар қаторига кирди. Ушбу кўрсаткични 2022 йил билан таққослаганда 100 поғона юқорилаганлигини кўриш мумкин.

Халқаро университетларда яшил иқтисодиёт билан боғлиқ мавжуд ҳолат ва сиёсат бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини тақдим этувчи бу рейтингда ТДЮУ мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижалардан бирини қайд этди.

Round University Ranking халқаро рейтинг ташкилотининг 2023 йил учун Subject Ranking (соҳалар кесимида) рейтинги натижаларига кўра, ТДЮУ ижтимоий-ҳуқуқий фанларни ўқитиш соҳаси бўйича 142-ўринни, Гуманитар фанлардаги таълим бўйича 166-ўринни эгаллаб, ТОП–200 университет орасидан жой эгаллади.

Университет ушбу кўрсаткич билан Ўзбекистонда (Country rank) 1-ўринни қайд этди.

Шу билан бирга, жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларининг юқори рейтингларига кириш учун халқаро ва университетлараро муносабатларни тубдан ўзгартириш вa ривожлантиришни жадаллаштириш, жаҳон ҳуқуқий таълим маконига интеграциялашув талаб этилади. Чунки бу кўрсаткичлар университетларнинг халқаро майдонда тан олинишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу борада жуда катта лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Замонавий таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибанинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда муҳим бўлганлиги сабабли университетимиз хорижий давлатларнинг кўплаб нуфузли университетлари ва илмий марказлари билан яқин алоқалар ўрнатган.

Бугун ТДЮУ Халқаро университетлар ассоциациясига (International Association of Universities – IAU), Халқаро ҳуқуқ мактаблари Ассоциацияси (International Association of Law Schools – IALS) вa Европа ҳуқуқ мактаблари ассоциацияси (European Law Faculties Association – ELFA), Европа университетлар ассоциациясига (Observatory Magna Charta Universitatum) ва Европа олий таълим муассасалари ассоциациясига (European Association of Institutions in Higher Education – EURASHE) тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган.

Фикримизча, эришилган натижаларга қарамай, юридик таълим ва фан олдида қатор муаммолар мавжуд. Биринчидан, профессор-ўқитувчилар таркибини етакчи хорижий олий ўқув юртлари битирувчилари билан тўлдириб боришга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда илмий ҳамжамият вакилларининг фаоллигини ошириш, олимларнинг жамиятдаги мавқеини кўтаришга қаратилган креатив ёндашувли лойиҳаларни кўпайтириш, ижтимоий воқеликларнинг туб моҳияти бўйича илм аҳлининг чуқур мушоҳадали позициясини етказиб бериш ишларини тизимли ташкил этиш лозим. Иккинчидан, назария ва амалиёт ўртасида айрим тафовутли жиҳатлар мавжуд. Тайёрланган ўқув адабиётларининг асосий қисми соф назарий хусусиятга эга эди. Шу муносабат билан ўқувчиларнинг амалий кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ўқув адабиётларининг янги авлодини тайёрлаш зарур. Қолаверса, ўқув жараёни вa илмий фаолиятнинг ўзи ҳам амалиётга етарлича йўналтирилган эмас эди. Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси сезиларли даражада ошди, бу эса бугунги кунда амалиётчи юристларни ўқув жараёнига кенг жалб этиш имконини бермоқда. Учинчидан, амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим хизматларини кўрсатиш бўйича айрим камчиликлар кўзга ташланмоқда. Шу боис, таълим ташкилотлари вa педагогларни академик эркинлигини мустаҳкам кафолатлашга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Миллий, хорижий ҳуқуқ ва ҳуқуқ тизимларини қиёсий ўрганишни ташкил этиш мақсадида амалиёт ўташ, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни хорижий давлатларнинг етакчи олий юридик таълим муассасалари билан алмашинувини тизимли асосда амалга ошириш зарур.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда юридик таълим вa фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси натижасида яқин даврда юридик кадрларни тайёрлашнинг миллий тизими жаҳон андозаларига мос тизимга айланади. Юрист кадрларнинг янги авлоди давлатимиз раҳбари бошлаб берган, халқимиз танлаган тараққиёт йўлининг ҳуқуқий асосларини яратишга муносиб ҳисса қўшишга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.