“Uzbekistan Airways” ҳам қўшимча қатновларни амалга оширади
2025 йил 28 декабрдан 2026 йил 11 январга қадар қатор маҳаллий йўналишларда қўшимча қатновларни бажаради.
Қўшимча парвозлар Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Термиз ва Наманганга амалга оширилади.
HY015/016 Тошкент – Нукус – Тошкент
28-31 декабрь ва 4, 9, 11 январь кунлари;
HY011/012 Тошкент – Нукус – Тошкент
3, 10 январь кунлари;
HY023/024 Тошкент – Бухоро – Тошкент
28-31 декабрь ва 3, 4, 9, 10, 11 январ кунлари;
HY059/060 Тошкент – Урганч – Тошкент
28-31 декабрь ва 3, 4, 9, 10, 11 - январь кунлари;
HY092/091 Наманган – Тошкент – Наманган
9 январь куни;
HY069/070 Тошкент – Термиз – Тошкент
30 декабрь ва 10 январь кунлари.
Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида ёки мобил илова орқали харид қилиш мумкин.
