Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда
Эрон АҚШнинг Ислом Республикаси инфратузилмасини йўқ қилиш таҳдиди амалга оширилса, Тель-Авивга қарши янада кучлироқ ҳужумлар уюштиришга тайёрлигини эълон қилди.
Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.
"Агар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон кўприклари, электр станциялари ва энергетика инфратузилмасини йўқ қилиш таҳдидлари амалга оширилса, Эрон Қуролли Кучлари янада кучлироқ ҳужумлар уюштиради", деб таъкидлади Бош штаб.
Уларнинг қўшимча қилишича, ҳужумлар нафақат АҚШ ва Исроил объектларига, балки Тель-Авивнинг "муҳимроқ ва кенгроқ қисмларига", шунингдек, минтақадаги АҚШ базалари жойлашган мамлакатларга ҳам қаратилган бўлиши мумкин.
Эрон ҳарбийлари шунингдек, АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирган давлатлар потенциал зарарни олдини олиш учун "америкаликларни ўз ҳудудларини тарк этишга мажбур қилишлари" кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
