Суперлига. Бугун 5-тур якунланади
Бугун Суперлиганинг 5-тур баҳсларига якун ясалади.
Бугун мухлислар жами учта учрашувга гувоҳ бўлишади. Тошкентда "Пахтакор" ва ОКМК ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 17:00 да старт олади. Куннинг иккинчи баҳсида амалдаги чампион "Нефтчи" "Қизилқум" меҳмони бўлади. Ушбу тўқнашув 18:00 да бошланади. Турни якунловчи учрашув эса Сурхондарёда ташкил этилади. Унда "Сурхон" ва "Бухоро" ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 19:15 да бошланади.
17:00. "Пахтакор" – ОКМК
04.04.2026
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Абдурашид Эркинов
Захира ҳаками: Диас Галеев
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Ринат Серазитдинов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Абдулбосит Валихонов
18:00. "Қизилқум" – "Нефтчи"
04.04.2026
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев
Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Зилола Раҳматова
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шерзод Ражабов
19:15. "Сурхон" – "Бухоро"
04.04.2026
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзоқов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Вадим Агишев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
