Тошкентда, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида халқ ёзувчиси Мақсуд Иброҳимбековнинг “Қора либосли аёл ташрифи” асарининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур китоб Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги маданият маркази ҳамкорлигида тайёрланган.
Тадбирда илм-фан ва адабиёт вакиллари, маданият намояндалари, талабалар ҳамда Озарбайжон диаспораси иштирок этди. Дастлаб ёзувчининг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳа намойиш қилинди.
Марказ директори Акиф Марифли ушбу нашр Илҳом Алиев ташаббуси билан ёзувчининг 90 йиллик юбилейи доирасида амалга оширилганини таъкидлади. У асар инсон руҳияти ва ҳаёт драматизмини чуқур бадиий ифода этувчи муҳим адабий намуна эканини қайд этди.
Тадбирда сўзга чиққан Жамила Шермухаммедова ва Эркин Нуриддинов асарнинг бадиий қиймати ва психологик чуқурлигини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, таржимон Шаҳло Косимова мазкур нашр икки халқ ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.
Тадбирда ёзувчининг турмуш ўртоғи Анна Иброҳимбекова ҳам иштирок этиб, муаллиф ижоди ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, “Харибулбул” театр жамоаси томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди, “Қорабоғ Зафари” рақс ансамбли эса миллий рақслар билан чиқиш қилди.
Тадбир якунида китоб имзолаш маросими ташкил этилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.