Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Энди ҳисобот ёзиши керак бўлган иқтисодчи ҳам, дарс ишланмасини тайёрлаётган ўқитувчи ҳам, ҳатто янги ғоя устида бош қотираётган ижодкор ҳам беихтиёр сунъий интеллект ва чатботларга суянмоқда. Икки қатор топшириқ ва қисқа фурсатда тайёр матн кўз ўнгингизда намоён бўлади. Бу қулайлик, вақтни тежаш ва чиройли жумлалар жозибаси бизни шу қадар ўзига ўргатиб қўйдики, эндиликда кўпчилик “мустақил фикрлаш”, деган оғир юкни сунъий онг елкасига ортиб қўйишга одатланди.

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Шу боис, кўпчилик бу технологияни интеллектуал муаммоларнинг энг тезкор ечими сифатида қучоқ очиб қарши олди. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги шундаки, уларда инсон тажрибасининг чиғириғидан ўтган ҳаётий “таъм” ва “руҳият” уйғунлиги етишмайди. Аслида, ҳақиқий матннинг ҳар бир сатри муаллифнинг шахсий кузатуви, изтироби ва тафаккури билан суғорилган бўлиши шарт. Бу бойлик – машина алгоритмлари томонидан ҳеч қачон яратиб бўлмайдиган, фақат инсонга хос бўлган ноёб ва жонли хусусиятдир. Ҳақиқий билим ва чинакам ижод фақат инсоннинг ўз ички дунёсидан, сезги ва фикрларининг ўзаро тўқнашувидан дунёга келади. Бу – йиллар давомида синовдан ўтган хатолар, оғриқли дарслар ва ҳаётий хулосаларнинг мевасидир. Тўғри, технология ажойиб ёрдамчи: у матнни сониялар ичида шакллантириши, изчил структурага солиши ёки имло хатоларини тузатиши мумкин. Аммо у ҳеч қачон матнга “ҳаёт нафаси”ни, шахсий овозни ва ўқувчининг юрагига етиб борадиган ички ҳиссиётни бера олмайди.

Ҳозир дунё технологиялари майдонида чатботлар ва тил моделларининг мисли кўрилмаган тезликда ривожланиши шунчаки техник янгилик эмас, балки тилнинг яшаш тарзига қилинган улкан “интервенция”дир. Тил энди фақат мулоқот воситаси эмас, балки улкан маълумотлар базасининг математик эҳтимолликларига айланяпти. Инглиз, испан, хитой ёки рус тиллари аллақачон сунъий интеллектнинг асосий “ишчи майдони”га айланган бўлса-да, ўзбек тили сегментида бу жараён ўзига хос, зиддиятли ва шиддатли кечмоқда. Илмий таҳлилларга таянсак, Ўзбекистон рақамли тизимида биз тилнинг “филтрланган ренессанси” ва “грамматик стандартлашув” чорраҳасида турибмиз. Бир томондан, сунъий интеллект чатботлари ва таржимонлари ўзбек тилини глобал ахборот тизимига интеграция қилмоқда – энди дунёнинг энг мураккаб илмий матнлари сониялар ичида она тилимизга ўгириляпти. Бу тилимизнинг “яшовчанлик қобилияти”ни оширади. Бироқ, танганинг иккинчи томони ҳам бор: сунъий онг ўзбек тилининг ўша қадимий, пурмаъно ва мураккаб синтактик қурилишини ўзига хос тарзда “қисқартириб”, соддалаштириб бермоқда. Натижада матнларда ўзбекона нозик ифодалар, лутф ва сўз ўйинлари ўрнини қуруқ, содда жумлалар эгаллай бошлайди. Тилимизнинг грамматик ўзаги мустаҳкам кўринади, лекин унинг маъно бойлиги, руҳияти аста-секин камайиб бормоқда. Биз хатоларини сунъий интеллект тузатган силлиқ ва равон жумлаларга ўрганиб борар эканмиз, ўзбек тилининг бетакрор, жонли ва ўзига хос жозибасидан узоқлашиб бораётганимизни сезмай қоляпмиз. Ҳар бир ибора, ҳар бир сўз ўзбек тилининг тарихий қиёфасини, нозик ҳис-туйғуларини сақлаб туради. Сунъий интеллект эса уни тез ва қулай, лекин баъзан жўн вариантда тақдим этади.

– Бугун сунъий интеллектга асосланган чатботлар инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларига кириб борди ва уларнинг ишлаш принципи кўпчиликни қизиқтирмоқда. Аслида, бу тизимлар тилни инсон каби тушунмайди, балки улкан ҳажмдаги матнлар асосида ўрганилган эҳтимоллик моделларига таянади. Яъни, улар берилган савол ёки топшириққа жавоб беришда “кейинги сўз қайси бўлиши эҳтимоли юқори?”, деган ҳисоб-китоб асосида матн тузади. Шу сабабли чатботлар яратган матнлар кўпинча грамматик жиҳатдан тўғри, мантиқан изчил ва ўқишга қулай бўлади. Бироқ, бу сифат тасодифий эмас – у бир неча муҳим омилларга боғлиқ. Энг аввало, модел ўргатилган маълумотлар базасининг ҳажми ва сифати катта роль ўйнайди. Ҳозир машҳур “ChatGPT”, “Gemini” ва “DeepSeek” каби сунъий интеллект тизимлари ўзбек тилида асосий ёрдамчи воситага айланган, лекин уларнинг имкониятлари ҳали инглиз тилидагидек мукаммал эмас. Бунинг асосий сабаби ўзбек тилидаги рақамли матнлар ҳажмининг нисбатан камлигидир. Шунга қарамай, улар таржима ва матн яратишда тобора ривожланиб бормоқда. Масалан, инглиз тилидаги оддий гаплар кўпинча тўғри ва тушунарли тарзда ўзбекчага ўгирилади, лекин мураккаб ёки бадиий матнларда баъзан бегона тилнинг мантиқий қолиплари сезилиб қолади. Айрим ҳолларда жумлалар грамматик жиҳатдан тўғри бўлса-да, ўзбек тилига хос оҳанг ва табиийлик етишмайди, – дейди Тошкент халқаро кимё университети Мехатроника ва робототехника йўналиши магистранти Камолиддин Нишонов.

Мутахассиснинг ушбу фикрлари бизни жиддий бир ҳақиқат қаршисида тўхтатади: сунъий интеллект шунчаки матн терувчи “робот” эмас, у ўзбек тили грамматикасининг асрий, ҳатто дарсликларга кирмаган “ёзилмаган қонуниятларини” ҳам ўзгартиришга қодир улкан кучдир. Ўзбек тили ўзининг агглютинатив табиати билан сўз ясовчи ва шакл ясовчи қўшимчалар занжиридан иборат бўлиб, бу занжирда ўзига хос математик аниқлик ва мантиқий гўзаллик яширинган. Бироқ, бугунги алгоритмлар бу ноёб занжирни кўпинча инглиз тили синтаксисининг қатъий қолипларига мослаштиришга уринаётгани хавотирлидир. Биздаги лутфга бой мажҳул нисбатлар, жумлага оҳангдорлик берувчи мураккаб феъл бирикмалари ўрнини сунъий онг таклиф қилаётган қисқа, қуруқ ва кескин конструкциялар эгалламоқда. Бу эса матннинг ташқи кўринишини силлиқлаштирса-да, унинг ичидаги “ўзбекона руҳ”ни сўндирмоқда. Шу нуқтада тилшунослар, IT-мутахассислар ва бутун жамият олдида улкан бир савол кўндаланг турибди: биз сунъий интеллектни ўзбек тилининг бой хазинаси асосида тарбиялаймизми ёки она тилимизни машина алгоритмларининг қисқа ва қулай қолипларига қурбон қиламизми?

Агар биз бугун рақамли маконда ўзбек тилининг миллий ва сифатли корпусини шакллантиришга улгурмасак, эртага фарзандларимиз чатботлар томонидан “таҳрирланган”, таъми ва ҳиди йўқолган сунъий тилда гаплаша бошлайди. Бу тилнинг грамматик шакли сақланиб қолиши мумкин, аммо унинг семантик қатлами қашшоқлашиши муқаррар. Биз грамматикани янгитдан шакллантирмаяпмиз, балки уни технология тушуна оладиган даражагача “соддалаштириб”, ўзлигимиздан узоқлашмоқдамиз.

Ушбу хавотирлар шунчаки лирик чекиниш эмас, балки тилимизнинг рақамли истиқболи билан боғлиқ ҳаёт-мамот масаласидир. Хўш, сунъий интеллект ўзбек тилини “соддалаштириб” юбормаслиги учун нима қилиш керак? Тилимизнинг бой хазинасини рақамли дунёга қандай “экспорт” қила оламиз?

– Албатта, сунъий интеллект – бу “бўш идиш”. Унга нима қуйсангиз, шуни беради. Бугунги чатботларнинг ўзбекча матнлари нега “қуруқ”? Чунки улар ўрганаётган рақамли маълумотлар базаси асосан интернетдаги чала-пула таржималар ёки ижтимоий тармоқлардаги саёз матнлардан иборат. Асосий вазифамиз – миллий корпусни мумтоз адабиётимиз, бадиий дурдоналаримиз ва халқ шеваларининг бой имкониятлари билан тўлдиришдир. Агар биз тизимга “Ўткан кунлар”даги тасвирларни, халқ достонларидаги жонли ибораларни тизимли равишда юклай олсак, сунъий интеллект матнни таҳрир қилаётганда “калка”га эмас, балки миллий услубимизга таянадиган бўлади. Биз тилни фақат дарсликларда сақлаб қола олмаймиз. Агар ўзбек тили сунъий интеллектнинг “ишчи тили”га айланмаса, у секин-аста фаол қўлланишдан чиқиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, агар она тилимизни асраш ва уни рақамли муҳитда ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилмаса, яқин йигирма йил ичида ўзбек тилининг грамматикаси ҳам бошқа тиллар таъсирида сезиларли даражада ўзгариши эҳтимоли мавжуд. Биз алгоритмларга тилимизнинг мантиқий гўзаллигини ўргатишимиз керак. Масалан, ўзбек тилидаги битта сўзга ўнлаб қўшимча қўшиб, бутун бир гап маъносини ифодалаш мумкин. Бу – математик мўъжиза. Агар сунъий интеллект бу мўъжизани “тушуниб” етса, у ўзбек тилини соддалаштирмайди, аксинча, унинг имкониятларини дунёга намоён қилади, – дейди Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Гавҳар Сайдалиева.

Ушбу фикрлар бир муҳим ҳақиқатни кўрсатади: сунъий интеллект ўзбек тили учун ҳам таҳдид, ҳам имкониятдир. Агар биз бу “бўш идиш”ни миллий адабиётимиз ва сифатли манбалар билан тўлдирмасак, уни бошқа тиллар қолиплари эгаллаши табиий. Шу боис, тилнинг “рақамли суверенитети” бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, масала ечими бор. Масалан, Эстония миллий тилини рақамли муҳитда ривожлантириш орқали катта натижаларга эришган.

Хулоса шуки, сунъий интеллект тилни ўзгартирувчи эмас, балки уни қандай йўналтирсак, шундай шакллантирадиган воситадир. Асосий вазифа – ўзбек тилининг рақамли муҳитда сифатли ва кенг қамровли базасини яратишдир. Агар биз бу ишни уддаласак, сунъий интеллект тилимизни янада бойитади. Акс ҳолда эса, унинг соддалашиши муқаррар. Демак, бугунги куннинг энг муҳим вазифаси – ўзбек тилининг рақамли келажагини онгли равишда шакллантиришдир.

Назим БЎРОНОВ,

тадқиқотчи, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Андрей Ермак 2 ой муддатга ҳибсга олинди

Суд собиқ амалдорга 140 миллион гривна (тахминан 3,2 миллион доллар) миқдорида гаров пули тайинланди.

100 нафар фуқаро «Президент ҳожиси» сифатида бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда

Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Унга кўра, ушбу кунларда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Солиқ қўмитаси картадан-картага ўтказмаларни жиддий текширишни бошлади

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Россия элчиси Украинага қилинган ҳужумлар туфайли Венгрия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр хабар берди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.