АҚШ Мудофаа вазирлиги юқори даражадаги расмийси Роберт Кадлек Конгрессдаги эшитувда Вашингтон биринчи марта бир вақтнинг ўзида икки ядровий қудрат — Россия ва Хитойга қарши тийиб туриш сиёсати олиб боришга мажбур бўлаётганини айтди.
Унинг таъкидлашича, бу мамлакатлар алоҳида ҳам, биргаликда ҳам АҚШ учун стратегик таҳдид ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ ҳарбий сценарийларда бир фронтда можаро юз берса, иккинчи давлат бу вазиятдан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда экани айтилди.
Кадлек Россияни йирик ядровий арсеналга эга ва ядровий қуролни минтақавий босим воситаси сифатида кўрадиган давлат сифатида таърифлаган. Хитой эса тезкор равишда ядровий салоҳиятни кенгайтириб бораётган ва узоқ масофага зарба бера оладиган тизимларга катта сармоя киритаётган давлат сифатида баҳоланди.
АҚШ ҳарбийлари, шунингдек, ядровий учлик тизимини (қуруқлик, ҳаво ва денгиз компонентлари) модернизация қилишни давом эттиришни ва тактик ядровий қуроллар ривожини тезлаштиришни режалаштирмоқда.
Мақсад сифатида эса бу қуроллар эҳтимолий минтақавий можароларда тийиб туриш воситаси сифатида қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда.
АҚШда шу йўналишдаги дастурлар учун миллиардлаб доллар ажратиш муҳокама қилинмоқда, бу эса Вашингтоннинг ядровий сиёсатни янги геосиёсий реалликка мослаштираётганини кўрсатади.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.