Кеча, 16 апрель куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Ўрта Овул МФЙдаги хонадонда рўй берган портлаш оқибатида бир оиладан 4 киши вафот этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган эркак ва унинг уч нафар фарзанди портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
“Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.
Қўшниларнинг айтишича, воқеа содир бўлган пайтда эркак яқинларини қутқаришга уринган. У аёли ва онасини деразадан ташқари чиқариб юборишга улгурган, аммо болаларини қутқаришга ҳаракат қилган пайтда ўзи ҳам ҳалок бўлган.
Ҳозирча фожиа нимадан келиб чиққани сабаби расман маълум қилингани йўқ. Воқеа жойида тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иш олиб бормоқда.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.