Вашингтон Ироқ ҳукуматига босим ўтказиш ва мамлакат ичидаги Эронпараст жангариларни тарқатиб юбориш мақсадида Ироққа доллар купюраларини ўтказишни музлатиб қўйди ва Бағдод билан қўшма хавфсизлик дастурларини тўхтатди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ Молия вазирлиги Нью-Йорк Федерал Резерв Банкидаги ҳисобларда сақланаётган, Ироқ нефтини сотишдан тушадиган даромадни ифодаловчи тахминан 500 миллион долларнинг ўтказилишини тўсиб қўйган. Таъкидланишича, бу АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан бери Вашингтон Ироқ учун мўлжалланган нақд пул ўтказмасини кечиктирган иккинчи ҳолат.
Бундан ташқари, АҚШ томони Ироқ қуролли кучлари ва терроризмга қарши кураш бўлинмалари учун бир нечта ўқув дастурларини молиялаштиришни музлатиб қўйди. The Wall Street Journal хабарига кўра, Вашингтоннинг бундай ҳаракатлари Бағдодга босимни кучайтириш ва Ироқ-Эрон алоқаларини бузишга уринишдан далолат беради.
Газета шунингдек, 2003 йилда Американинг Ироққа бостириб киришидан сўнг, Ироқ нефть ресурсларини сотишдан тушган маблағ Нью-Йорк Федерал Резерв Банкига ўтказилганини таъкидлайди. Шуни таъкидлаш керакки, 2015 йилда Қўшма Штатлар ушбу маблағларнинг бир қисми ИШИД террорчилик ташкилотига йўналтирилаётгани ҳақидаги гумонлар туфайли Ироққа нақд пул ўтказмаларини вақтинча тўсиб қўйган эди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Англия Премьер-лигасининг 33-турида мусобақа пешқадами “Арсенал”дан 2:1 ҳисобида устун келган “Манчестер Сити” яна чемпионликка эришиш имконига эга бўлди.
Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Бавария» — «ПСЖ» қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.