Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Саммит БМТ кўмагида ўтказилмоқда ва сув ресурслари, энергетика, иқлим ўзгариши ҳамда барқарор ривожланиш масалаларида мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишга қаратилган. Дастур доирасида давлат раҳбарлари даражасида ялпи мажлислар, мавзули муҳокамалар ва амалий ташабботлар тақдимоти режалаштирилган.

Алоҳида эътибор кучайиб бораётган экологик таҳдидлар — сув танқислиги, ерларнинг деградацияси, музликларнинг эриши ва биохилма-хилликнинг йўқолиши каби муаммоларга қаратилган. Бу омиллар минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ва хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Саммитнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз чиқишида асосий муаммолар ва минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

“Бугунги кунда экологик муаммоларни глобал иқлим ўзгаришларидан айри ҳолда кўриб чиқиб бўлмайди. Глобал исиш суръатларининг тезлашиши давом этмоқда, Марказий Осиё минтақасида эса ҳарорат икки баробар тезроқ кўтарилмоқда. Минтақа музликларининг қарийб учдан бир қисми йўқолди, ёғингарчилик тартибининг беқарорлиги кузатилмоқда, сув ресурслари танқислиги ортиб бормоқда. Ер майдонларининг 80 миллион гектари аллақачон деградацияга учради”, — деди Президент.

Нутқ давомида Шавкат Мирзиёев экологик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, саноатни модернизация қилиш ва чиқиндиларни камайтириш учун “яшил” молиялаштиришни жалб этувчи “Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси” давлатлараро консорциумини ташкил этиш таклиф қилинди. Шунингдек, “Green University” ҳузуридаги чўлланишга қарши кураш марказига минтақавий мақом бериш ташаббуси илгари сурилди. Иқтисодий чоралар сифатида эса “Марказий Осиё яшил савдо йўлаги”ни йўлга қўйиш, экологик стандартларни ўзаро тан олиш ҳамда иқлим лойиҳалари учун ягона инвестиция портфелини шакллантириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, илмий ва институционал ташаббуслар ҳам илгари сурилди. Хусусан, атроф-муҳит ўзгаришларининг ягона минтақавий атласини яратиш, шунингдек, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Тошкентдаги минтақавий офиси мувофиқлаштирувида “Марказий Осиё Қизил китоби”ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, 2027 йилда Ўзбекистонда Бутунжаҳон ёшлар иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билдирилди. Шунингдек, Самарқандда Глобал экологик фонднинг VIII Ассамблеяси ва сувни тежаш бўйича Жаҳон форуми каби йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши қайд этилди.

Саммит ялпи мажлис билан бошланди ва унда давлатлар раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиб, кейинги муҳокамалар учун стратегик йўналишлар белгилаб олинди.

“RES 2026” кун тартиби саккизта устувор йўналишни қамраб олади – иқлим ўзгаришига мослашишдан тортиб ресурсларни барқарор бошқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳаво ифлосланишига қарши кураш ҳамда экологик ва рақамли кўникмаларни ривожлантиришгача.

Форум дастуридан 58 тадбир ўрин олган бўлиб, улар орасида 17 юқори даражадаги сессия, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги 4 учрашув ҳамда 37 давра суҳбати, конференция ва семинарлар мавжуд. Бу эса сиёсий мулоқотни амалий ечимлар ишлаб чиқиш ва илғор тажриба алмашиш билан уйғунлаштириш имконини беради.

Саммит якунида бир қатор стратегик ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда. Уларнинг энг асосийси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё экологик бирдамлиги” қўшма декларацияси бўлади. Ушбу ҳужжат минтақа мамлакатларининг барқарор ривожланиш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга содиқлигини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, 2026–2030 йиллар учун БМТ агентликлари билан ҳамкорликдаги минтақавий ҳаракат дастури тасдиқланади.

Умуман олганда, “RES 2026” доирасида 51 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Улар қаторига 13 та меморандум, 16 та қўшма баёнот ва келишувлар, 16 та минтақавий ва миллий ташаббуслар ҳамда аниқ экологик ечимларни амалга оширишга қаратилган 6 та инвестиция лойиҳаси киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Андрей Ермак 2 ой муддатга ҳибсга олинди

Суд собиқ амалдорга 140 миллион гривна (тахминан 3,2 миллион доллар) миқдорида гаров пули тайинланди.

100 нафар фуқаро «Президент ҳожиси» сифатида бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда

Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Унга кўра, ушбу кунларда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Солиқ қўмитаси картадан-картага ўтказмаларни жиддий текширишни бошлади

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Россия элчиси Украинага қилинган ҳужумлар туфайли Венгрия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр хабар берди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.