Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Учрашувдан жонли эфирни BFM телеканали олиб борди.
Франция етакчисининг ўзини тутиши Италия бош вазирида хижолатпазлик ва таажжуб уйғотди. Трансляция кадрларида Мелони Макроннинг ҳаракатларидан ноқулайлик сезиб, ўзини четга олишга ҳаракат қилгани яққол кўзга ташланади.
Италиянинг Il Manifesto газетаси бу каби ишоралар қўпол кўринишини ва меъёрдан ортиқ эркинлик эканини таъкидлади. Нашр икки давлат раҳбарларининг ўзаро саломлашишини «эскимосларча бўса»га қиёслаб, мамлакатлар ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда бундай хулқ-атвор мутлақо ўринсиз эканлигини қайд этди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Унинг сўзларига кўра, кемалар «Эрон Ислом Республикаси Портлар ва денгиз транспорти ташкилоти томонидан аввалроқ эълон қилинган келишилган йўналиш бўйича» ҳаракатланишлари мумкин.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.