Вашингтон Эронга қарши урушда Қўшма Штатларни қўллаб-қувватлаган Форс кўрфази мамлакатларига молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Эрон билан можаро пайтида ўзларини ишончли иттифоқчи сифатида кўрсатган Форс кўрфази мамлакатларига молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин. Хусусан, Трамп БАА билан валюта алмаштириш имкониятини истисно қилмади ва бу вариант "кўриб чиқилаётганини" таъкидлади.
"Улар биз учун яхши иттифоқчи бўлишди. Бу ғайриоддий даврлар", деди у.
Шу билан бирга, Трамп минтақадаги юқори даражадаги фаровонликни ҳисобга олган ҳолда, бундай қўллаб-қувватлаш Қўшма Штатлар ичида турли хил реаксияларни келтириб чиқариши мумкинлигини тан олди. Саудия Арабистони ҳақида гапирар экан, у Ар-Риёд ҳозирда "ҳеч нарса сўрамаётганини", аммо Вашингтоннинг муҳим иттифоқчиси бўлиб қолишини таъкидлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Англия Премьер-лигасининг 33-турида мусобақа пешқадами “Арсенал”дан 2:1 ҳисобида устун келган “Манчестер Сити” яна чемпионликка эришиш имконига эга бўлди.
Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Бавария» — «ПСЖ» қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп CNBC телеканалига берган интервьюсида Эрон билан юзага келган вақтинчалик сукутдан мамлакат манфаатлари йўлида фойдаланилганини маълум қилди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.