Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.
Хабарларга кўра, португалияликлар 17 ёшли ўйинчиларни "Бунёдкор" ҳамда Одил Аҳмедов футбол академиясидан 1 йиллик ижара асосида жалб қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, уларнинг "Андижон"даги ижараси муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин. Футболчилар янги жамоасига 2026 йил ёзида, 18 ёшга тўлгач қўшилади.
Маълум бўлишича, "Брага" скаутлари уларни Қатарда бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида кузатган ва шундан сўнг кўрикка чақирган. 2025 йил декабрида Хасанов ва Содиқов "қуролсозлар"нинг U-23 жамоаси билан икки ҳафта машғулот ўтказиб, мутахассисларда ижобий таассурот қолдирган. Бу эса расмий таклифга олиб келган.
"Шартномада сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд: Хасанов учун 250 минг евро (тахминан 3,41 млрд сўм), Содиқов учун эса 300 минг евро (4,1 млрд сўм). Агар ушбу банд ишга туширилса, ҳар икки футболчи "Брага" билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, "Бунёдкор" ва Одил Аҳмедов академияси кейинги трансфердан маълум фоиз олади", — дея хабар бермоқда журналист Иван Карпов.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.