Жамоатчиликка яхши маълумки, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С. Каримовга (“Реал Санжик”) оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Ўтаётган ҳар бир суд процессида журналист ва блогерлар ҳозир бўлиб, жараён ҳақида мунтазам ахборот бериб борилаётгани суд муҳокамаларида очиқлик таъминланаётганини кўрсатади. Яъниким, медиа вакилларининг суд жараёнини суратга олиш, ёзма қайдлар ва аудиоёзув олиб бориш, стенограмма юритишларида чекловлар йўқ. Фақат видеотасвирга олиш рухсат этилмаган, сабабики, бунга иш бўйича тарафларлар бирдек розилик билдирмаган бўлса, иккинчидан, судга нисбатан ижтимоий босим ва бошқа таъсирлар эҳтимолини олдини олиш бўйича раислик этувчи томонидан кўрилган зарурий чора ҳисобланади.
Айни пайтгача журналист ва блогерлардан суд мажлисида иштирок этиш масаласида эътироз ёки шикоят келиб тушмади. Бироқ мавзуга оид айрим ахборотларда айбсизлик презумпцияси талаблари бузилиши аломатлари, ҳали ҳуқуқий баҳо берилмаган айрим далилларни ошкор қилиш, тарафларни суҳбатга тортиш каби ҳолатлар учрамоқда. Хусусан, иш бўйича жабрланувчининг ихтиёрига қарши унга микрофон тутиб, тасвирларда юзи аниқ кўрсатилмаса-да, исм-шарифи тўлиқ ва аниқ ёзилаётгани(?!), томонлар ўртасидаги аудиоёзувларни эълон қилиш, айниқса, тарафларнинг ҳали ҳуқуқий баҳо берилмаган важларига кенг ўрин берилаётгани айрим ахборотларнинг холислигига шубҳа, якунига етмаган процесс бўйича эса жамоатчиликда турли башорат ва янглиш хулосалар шаклланиши эҳтимолни юзага келтирмоқда.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати, юқоридаги баёнлардан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларни жиноят иши бўйича ортиқча тафсилотлардан тийилиш ҳамда айбсизлик презумпцияси тамойилларига қатъий риоя этишга чақиради.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.