Ўзбек-қирғиз инвестиция жамғармаси тузилади. Устав капитали — 50 миллион доллар

Ўзбек-қирғиз инвестиция жамғармаси тузилади. Устав капитали — 50 миллион доллар

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали 50 миллион доллар бўлган ўзбек-қирғиз инвестиция жамғармасини тузишга келишиб олдилар.

Фармон 8 декабрь куни Фарғонада Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Aртём Новиков томонидан имзоланди.

Томонлар, шунингдек, божхона соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳукуматлараро ишчи гуруҳини тузишга қарор қилишди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Йўл харитаси қабул қилинди.

8 декабрь куни Фарғонада Наманган, Aндижон, Фарғона, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳокимларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Сардор Умурзоқов Aртём Новиков билан музокаралар ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!