“UzAutoMotors”га ишга кириш учун 42 000 АҚШ доллари сўрашди

“UzAutoMotors”га ишга кириш учун 42 000 АҚШ доллари сўрашди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан “UzAutoMotors” АЖнинг бошқарма бошлиқлари ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U-C” қўшма корхонаси АЖ қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю., корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб 31 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни тумандаги “UzAutoMotors” АЖга турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига, 42 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

"Human.uz"га кўра, мазкур ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!