UzAutoMotors автомобиллар сотуви тўлиқ онлайн шаклга ўтказилишини маълум қилди

UzAutoMotors автомобиллар сотуви тўлиқ онлайн шаклга ўтказилишини маълум қилди

UzAutoMotors автомобилларга шартнома беришда тўлиқ онлайн савдога ўтмоқчи. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойидан бошлаб UzAutoMotors автомобиллар учун навбатни камайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар қабул қилган.

Бу ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, автомобилларни сотиш навбатларини 3 баробарга, кутиш муддатини ўртача 1-3 ойга қисқартириш имконини берган.

“Аммо кутиш муддатлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қилинган ечимлар, дилерлик марказларида оммавий автомобиллар учун шартномаларни олишдаги кескинликни камайтирмади. Бу эса ҳақли равишда истеъмолчиларнинг норозилигини келтириб чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бундан аввалги контрактацияда, дастурий таъминотда юқори юкланиш туфайли юзага келган техник носозликлар уни сезиларли даражада янгилаш зарурлигини кўрсатди.

Шу муносабат билан, UzAutoMotors компанияси Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги билан ҳамкорликда “УзавтоСавдо” тизимини модернизация ишлари амалга оширилиб, тизимнинг техник жиҳозланишини кучайтириш бўйича самарали ишлар қилинмоқда, бу эса унинг юқори тезликда юкланишларни тўғри ишлашини таъминлайди.

Онлайн сотув бўйича амалга оширилаётган ишларнинг якунланиши ва онлайн савдога тўлиқ ўтиш вақтини UzAutoMotors ўзининг барча расмий каналларида қўшимча равишда эълон қилади. Айни пайтда харидорлар “UzavtoSavdo” иловасини ўрнатишлари ва кейинги автомобиль харидлари учун UzAutoMotors савдо тизимида рўйхатдан ўтишлари мумкин”, –– дея хабар берган компания.

Қўшимча қилинишича, модернизация доирасида онлайн-савдо тизимида техник ишлар олиб борилмоқда. Шу боис, жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 09:00 дан 24:00 гача “УзавтоСавдо” тизими вақтинча ишламайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!