Ўз жонига қасд қилган собиқ сенаторнинг аҳволи қандай?

Ўз жонига қасд қилган собиқ сенаторнинг аҳволи қандай?

Чеченистонлик собиқ сенатор, ўз жонига қасд қилишга уринган ишбилармон Умар Жабраиловнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Бу "Москва" агентлиги 3 апрель жума куни маълум қилди.

"Кечқурун иситмаси 36,7, эрталаб - 36,5", – дея маълум қилди агентлик Склифосовский номидаги шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти маълумотига таяниб.

2 апрел куни Жабраилов Москва меҳмонхоналаридан бирида ярадор ҳолда топилгани ва касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Воқеа жойига келган тез ёрдам шифокорлари, собиқ сенаторнинг ҳайдовчиси чақирган, у "шок ҳолатида" бўлгани айтилмоқда.

2017 йилда кокаин таъсири остида Жабраилов Кремлга қарама-қарши бўлган меҳмонхонага ўқ узган. Ҳеч ким жабрланмаган, суд эса ишбилармонни 500 минг рубл миқдорида жаримага тортган. Шундан сўнг, собиқ сенатор "Ягона Россия" партиясидан чиқарилган.

Жабраилов Чеченистонни Федерация Кенгашида 2004 йилдан 2009 йилгача ишлаган. Шундан сўнг у президент ёрдамчисининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. 2000 йилда Жабраилов президент сайловларида қатнашган, аммо у атиги 0,1 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган.

Жабраиловнинг асосий бойлиги – Москвада "Зиларт" турар-жой мажмуасини қураётган "Аванти Стройгрупп" компанияси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!