Тадқиқотчи, ёзувчи ва уйғур тили таржимони Евгений Бунин 1 ноябрь куни Олма Отадан Тошкентга учиб келиб, аэропортдан Қозоғистонга қайтариб юборилди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ДХХ чегара қўшинлари ходимлари аэропортда чиқариб юбориш сабабини билмасликларини маълум қилиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишни тавсия этишган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди,
Бундан аввал бир неча марта Ўзбекистонга ташриф буюрган Евгений Бунин «Газета.uz» саволига жавоб берар экан, тақиқни у айни вақтда олиб бораётган тадқиқот иши билан боғлади.
«Шахсан мен бу Шинжон мавзусидаги ишларим билан боғлиқ эканига аминман — мен Шинжонда Хитой сиёсати қурбонларининг энг катта очиқ маълумотлар базаси (shahit.biz) раҳбариман. Мен тез-тез у ерда нима содир бўлаётгани ҳақида ёзаман ва воқеаларни ёритаман. 2018 йилдан бери фақат шу иш билан шуғулланаман, бундан бошқа ҳеч нарса менинг киришимга тақиққа сабаб бўлиши мумкин эмас. Мен Ўзбекистондаги қонунларни бузмаганман ва маҳаллий сиёсат билан қизиқмаганман», — дейди тадқиқотчи.
Евгений Буниннинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга шунчаки сайёҳ сифатида 2016 йил бошида, шунингдек 2018 йил август-сентябрь ойларида ташриф буюрган. Ўтган йилнинг октябрь ойида у Олма Отадан Бухорога бориб, у ерда уч-тўрт ой яшаган.
«2019 йил март ойида Серикжан Билаш (Хитойдаги этник қозоқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол, „Атажурт“ ҳаракатининг етакчиси) Олма Отада ҳибсга олинган, шу сабабли у қайтиб келган. Апрель ойида АҚШдаги конференцияга Тошкентдан АҚШга парвоз қилдим. Икки ой олдин Тошкентга учиб, маҳаллий фаоллар — Анвар Назир ва бошқалар билан учрашдим ва Шинжон мавзусида эксперт сифатида ишладим. Серикжан Билаш икки-уч ой муқадда қўйиб юборилди, Олма Отада иш камроқ эди ва қиш ҳам бошланди, шунинг учун мен яна Ўзбекистонга қайтиб Бухорода яшашга қарор қилдим», — деди Евгений Бунин.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга охирги ташрифидан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у Бухорода бир муддат истиқомат қилган хостелга келиб, у ҳақда сўрашган.
Евгений Бунин Ўзбекистонга кириш тақиқланганлиги тўғрисида тушунтириш олиш учун Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланиш ниятида эканлигини айтди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.