Урсула фон дер Ляйен Столтенберг истеъфога чиққанидан кейин НАТО бош котиби бўлиши мумкин — The Sun

Урсула фон дер Ляйен Столтенберг истеъфога чиққанидан кейин НАТО бош котиби бўлиши мумкин — The Sun

Нашрнинг дипломатик манбага таяниб ёзишича, унинг Еврокомиссия президенти сифатидаги ваколатлари келаси йилда тугаса-да, НАТОга аъзо қатор давлатлар унга шу йилнинг октябрида альянсни бошқаришни таклиф қилган.

Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес ҳам худди шундай позицияни даъво қилмоқда. The Sun нашрининг ёзишича, агар унинг номзоди маъқулланса, у сўнгги 20 йил ичида британиялик биринчи НАТО Бош котибига айланади.

Бироқ ҳозирча расмий сайловлар белгиланмаган, янги раҳбарнинг номзоди эса ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!