Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи ота уч нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига умумий ер майдони 689 кв. метр бўлган уйни совға қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ф.М.дан ундирувчи фуқаро А.Х. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Вазирлар Маҳкамасининг «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган.
Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Урганч тумани, «Туркманлар» маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 689 кв.метр бўлган уйни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.