Европа Кенгаши Россиянинг “соя флоти”га алоқадорлиги учун россиялик жисмоний шахслар ва ташкилотларга нисбатан янги санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Улар қаторига яна 5 нафар жисмоний шахс ва 4 та ташкилот киритилди.
Рўйхатга Россиянинг йирик нефт компаниялари — “Роснефть” ва “Лукойл” билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган бизнесменлар ҳам киритилган.
"Улар Россиядан экспорт қилинаётган хом нефт ва нефт маҳсулотларини ташувчи кемаларни назорат қилади, нефтнинг ҳақиқий келиб чиқишини яширади ҳамда тартибсиз ва юқори хавфли кема юритиш амалиётларидан фойдаланади", дейилади Европа Кенгаши матбуот релизида.
Янги чеклов чоралари, шунингдек, БАА, Вьетнам ва Россияда жойлашган, аллақачон санкцияга тушган “соя флоти” танкерларига эгалик қилувчи ёки уларни бошқарувчи компанияларга ҳам татбиқ этилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.