Юртимиз мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга оид президент қарори қабул қилинди

Юртимиз мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга оид президент қарори қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “2027-йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2027-йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш устувор вазифа этиб белгиланди. Хусусан, мусобақага пухта тайёргарлик кўриш, FIFA талабларига мос инфратузилмани яратиш, иштирокчилар ва мухлислар учун қулай шароитлар таъминлаш ҳамда чемпионат орқали мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш назарда тутилган.

Қарорда 2025 йил 2 октябрь куни FIFA Кенгаши томонидан U-20 Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълумот учун қабул қилинди. Шунингдек, мусобақага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ташкилий қўмитага Жаҳон чемпионатини ўтказиш жараёнида масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, стадионлар ва бошқа объектларни FIFA талабларига мос ҳолда жиҳозлаш, иштирокчиларнинг келиб-кетиши, виза, транспорт, тиббий хизмат ва волонтёрлик масалаларини ташкил этиш вазифалари юклатилди. Шунингдек, чемпионат ҳудудларида узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш, стадионлар, машғулот майдонлари ҳамда меҳмонхоналарни тайёр ҳолатга келтириш белгиланди.

Қарорга биноан, мусобақа доирасидаги харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари алоҳида илова билан тасдиқланди. Аккредитациядан ўтган шахслар ва ўйин чипталари мавжуд мухлислар учун жамоат транспортидан, жумладан автобус ва метродан бепул фойдаланиш имкониятлари яратилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида FIFAнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очишга розилик берилди. Минтақавий офис Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида жойлаштирилади ва унинг фаолияти асосан FIFA маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар зиммасига Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, медиа ёритувини таъминлаш, инфратузилма ва энергетика масалаларини ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш Бош вазир ҳамда Президентнинг спорт бўйича вакилига юклатилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027-йилги U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 2025 йил 2 октябрь куни FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда кун тартибидаги долзарб масалалар қаторида 2027-йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати мезбон мамлакатлари ҳам расман эълон қилинган.

Қарорга мувофиқ, 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа FIFA томонидан ташкил этиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги энг нуфузли турнир ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда эҳтимолий “тахт” транзити ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди.

Эрон олий раҳбарига уюштирилган ҳужум қандай тайёрланган эди?

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

АҚШда “асрнинг энг ижобий бурилиши” юз берди

Мазкур чиқиш Россия босқинининг тўрт йиллиги санасига тўғри келган бўлса ҳам Украинадаги уруш қисқача тилга олинди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

АҚШ ва Исроил Хоманаийнинг жойлашувини қандай аниқлади?

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлган ҳужум одатдагидек тун ярмида эмас, балки эрталаб содир этилган.

Хитой қандай йўл тутади?

Пекин Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун барча саъй-ҳаракатларни қўллашга чақирмоқда.

Туркия қасос сифатида АҚШ ҳарбий базасига зарба бердими?

Бу ҳақда Туркия аксил-дезинформация маркази баёнот берди.

Лондон Украинадан ёрдам сўради

Британия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Лондон АҚШга Эронга қарши амалиётлардa Британия базаларидан фойдаланишга рухсат берган

Эрон музокарага рози бўлдими?

АҚШ президенти бу ҳақда The Atlantic нашрига берган интервюсида айтди.

Ларижоний: Эрон узоқ муддатли урушга тайёр

Бу ҳақда Tasnim News Agency хабар берди.

Испания АҚШга Эронга қарши базаларини беришдан воз кечди

Бу ҳақда Хосе Мануэл Албарес ва Мария Хесус Монтэро 2 март куни El Periodico нашрига маълум қилган.

Трамп АҚШ Эрон­ ҳудудида қуруқликдаги амалиёт бошлашни истисно этмади

"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.

Эрон олий раҳбарининг ўлдирилиши дунё миқёсида зўравонликка йўл очадиган хавфли бурилиш бўлди

Бундай фикрни Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий билдирди.

48 соат ичида 60 та стратегик нишон ва 500 та объектга зарба берилди

Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.

Медведев: Эрон тўқнашувга бардош бера олади, аммо нархи юқори бўлади

У бу ҳақда 2 март куни TASSга берган шарҳида маълум қилди.

Трамп: АҚШ ҳали Эронга йирик зарбаларни бошламаган

Бу ҳақда CNN 2 март куни хабар берди.

Макрон Франциянинг ядровий каллаклари сонини оширишни буюрди

Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.

ДХХ: Тошкентдаги нарколабораториядан йирик миқдорда гиёҳванд моддалар чиқди

Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди.

Нетаньяху ҳужумлардан омон қолди

Бинямин Нетаньяху офисига қилинган ҳужумлардан омон қолгани маълум бўлди.

Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозини атиги бир ойга тўсиб қўйса, ЕИда газ нархи 130%га ошиши мумкин

Бу ҳақда “Goldman Sachs” инвестиция банки маълум қилди.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрондаги мактабнинг 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳодими ҳалок бўлди

Бу ҳужумдан олдин, Минаб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди.

Прокуратура ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Эрон жанубидаги фожиа: Қизлар мактабига берилган зарба қурбонлари 165 нафарга етди

Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб "Fars" агентлиги хабар берди.

Нетаняху Эронга қарши зарбаларни кучайтиришини билдирди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга қарши ҳужумлар янада кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Х» (собиқ Twitter) саҳифасида ёзган.

Трамп: Эрон икки ҳафта ичида ядровий қуролга эга бўлиши мумкин эди

Унинг айтишича, айнан шу сабабли АҚШ Эронга қарши ҳужум уюштирган.

Яқин Шарқда логистика издан чиқмоқда

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Исроил армияси 100 минг захирачини жалб этишга тайёргарлик кўрмоқда

Исроил армияси — Israel Defense Forces — Эронга қарши «Арслон нидоси» операцияси доирасида тахминан 100 минг нафар захирачи ҳарбийни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон масаласида кескин баёнотлар берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.