Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг тинчлик режасини муҳокама қилиш учун Берлинга келди. Ташриф доирасида Германия пойтахти марказида кенг қамровли хавфсизлик чоралари жорий этилди.
Bild нашрининг хабар беришича, пойтахтда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
"Хавфсизлик даражаси 0 — энг юқори — Зеленский учун амал қилади! Шунга кўра, Берлин хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда, полиция эса хавфсизлик даражасини энг юқори даражага кўтарди", — деб ёзади нашр.
VIZ Йўл ҳаракати ахборот маркази кун бўйи музокаралар бўладиган ҳудудда кўчалар ёпилиши ҳақида огоҳлантирди.
Украина раҳбарининг ўзи Telegram’да Украина делегацияси билан бўлажак музокараларга ҳозирлик кўраётгани ҳақида маълум қилди: "Биз Америка томони билан учрашувга ҳозирлик кўряпмиз. Биз кўплаб муҳим деталлар, ҳар бир нуқта устида синчковлик билан ишлаяпмиз. Энг муҳими, шерикларимиз билан келишилган барча қадамлар хавфсизликни чинакам кафолатлаши ва тинчлик ўрнатиши мумкин. Ҳамкорларимиздан конструктив ишларни давом эттиришини кутамиз".
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Берлинга етиб келишди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.