Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида бундай рекорд натижа, бундай буюк зафар илгари ҳеч қачон бўлмаган”

A A A
Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида бундай рекорд натижа, бундай буюк зафар илгари ҳеч қачон бўлмаган”

Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларини табриклади.

"Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қитъамизнинг 35 та давлатидан келган 1 минг 500 нафардан зиёд спортчилар ўртасида бўлиб ўтган ғоят кескин беллашувларда сизлар жасорат ва матонат фазилатларини намоён этиб, мусобақаларнинг чинакам қаҳрамонларига айландингиз ва Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида яна бир ёрқин саҳифа очдингиз.

Ушбу нуфузли спорт анжуманида сизларни кўп миллатли бутун халқимиз қўллаб-қувватлаб, барчангизга зафар ва омадлар тилаб турди.

Ана шундай юксак ишончни шараф билан оқлаб, 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида Осиё қитъасида 1-ўринни эгаллаб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганингиз муборак бўлсин!

Турнир давомида Ўзбекистон мадҳияси қарийб 100 марта янграгани сизларнинг Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этишга қандай беқиёс ҳисса қўшганингиздан далолатдир .

Сизлар улкан азму шижоатингиз, букилмас ирода ва интилишингиз билан Осиёнинг миллий спорти жадал ривожланаётган Эрон, Япония, Таиланд, Индонезия каби давлатлари жамоаларини ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлдингиз.

Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида бундай рекорд натижа, бундай буюк зафар илгари ҳеч қачон бўлмаган эди. Ҳеч шубҳасиз, сизлар юртимиз спортида шонли тарих ва анъаналар яратаётган ёшлар, моҳир мутахассислар сифатида юксак таҳсин ва тасанноларга муносибсиз.

Бутун халқимиз, жонажон Ватанимиз сизлар билан фахрланади. Сизлар Ўзбекистон паралимпия ҳаракатининг олтин авлоди, олтин вакилларисиз.

Бундай қаҳрамон ёшларимизга шон-шарафлар бўлсин!

Айниқса, пара пауэрлифтингчи ўғил-қизларимиз Баҳриддин Холбўтаев, Элбек Фарҳодов, Ойшажон Ражаббоева, Рухшона Ўктамова ўз вазн тоифаларида жаҳон рекордини, Нурилло Инобиддинов, Эзоза Абдужабборова, Азизбек Пердебаев, Рухшона Ўктамова, Зиёдахон Боқижонова, Зуҳра Юлдашева, Гулюз Нематуллаева эса Осиё рекордини ўрнатганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Яна бир муҳим тарихий натижа – спортчи қизларимиз Мадина Мухторова, Фароғат Мухаммадқулова, Моҳичехра Ибрагимова пара енгил атлетиканинг ядро ва найза улоқтириш дастурлари доирасидаги муросасиз баҳсларда рақибларига мутлақо имконият қолдирмасдан бутун медаллар жамланмасини Ўзбекистонга олиб келдилар.

Буларнинг барчаси – сизларнинг тинимсиз меҳнатингиз, букилмас иродангиз, истеъдод ва маҳоратингиз, қолаверса, юртимизда инсон қадрини амалда таъминлашга қаратилган тизимли ишларимиз натижаси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Сизлар эришган улкан зафар Янги Ўзбекистон ёшлари қандай катта марраларни эгаллашга қодир эканини амалда яна бир бор кўрсатгани билан ҳам ғоят аҳамиятлидир. Бу ғалаба, ҳеч шубҳасиз, минглаб ёшларимизга ғурур ва ифтихор, интилиш ва илҳом манбаи, катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни мана шундай баҳодир, довюрак ва паҳлавон фарзандлар этиб тарбиялаган, эзгу интилишларингизни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган отаоналарингиз, моҳир ва жонкуяр мураббийларингизга, барча мухлисларингизга чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман.

Азиз спортчи ўғил-қизларим,

Қадрли мураббийлар!

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича махсус қарор қабул қилдик.

Ишончим комил, ушбу қарор сизларнинг келгуси фаолиятингиз учун қўшимча равишда янги шароит ва имкониятлар яратиш, спорт оламидаги ютуқларингиз салмоғини янада оширишга хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳати – сўнгги йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигинитузиб, алоҳида Адаптив спорт турлари ассоциацияси фаолиятини йўлга қўйдик.

Шунингдек, ушбу тизимда Матонат мактаби ҳамда соҳада мутахассислар тайёрлаш бўйича институт ташкил қилдик.

Натижада адаптив спорт турларидаги йўналишлар сони 89 тага етказилиб, юртимиз маҳаллаларида ушбу спорт турлари билан доимий шуғулланувчилар сони 45 мингдан ошди.

Юртимизда инклюзив жамият барпо этиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимиз албатта изчил давом эттирилади.

Ватанимизга юксак меҳри ва садоқати, мустаҳкам ирода ва матонати билан миллионлаб фарзандларимизга ўрнак бўлаётган сизлардек қаҳрамон ўғил-қизларимни Ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида қўлга киритган тарихий ғалабангиз билан яна бир бор чин қалбимдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятингизда улкан омад ва зафарлар тилайман".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Мадуронинг ўғли отасининг ўғирлаб кетилишидан сўнг унга мурожаат қилди

У, шунингдек, Делси Родригесни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

ДХХ раиси: "Арипов билан урушиб, жанжаллашиб қолган пайтларимиз ҳам бўлди"

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон билан чегара масалаларини ҳал қилиш жараёнлари қандай кечгани ҳақида гапирди

Ҳусанов қўрқинчли ҳисоб қайд этилган баҳсда неча баллга лойиқ кўрилди?

Хабарингиз бор, бугун "Манчестер Сити" Англия кубогида "Эксетер Сити" билан баҳс олиб бориб, 10:1 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.

АҚШда оммавий намойишлар бошланиб кетди

Ушбу норозиликлар АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида кучайтирилган рейдлар вақтида Иммиграция хизмати офицери 37 ёшли аёлни отиб ўлдирганидан кейин бошланди.

Байден йилига қанча нафақа олади?

Нашр маълумотларига кўра, Байденнинг нафақаси президентлик пайтидаги маошидан юқори, Барак Обаманинг нафақасидан эса деярли икки баравар кўп.

Жиззахда овчи ўз шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб отиб қўйди

Овчи эса воқеа юз берганида атроф қоронғи бўлганини, шунинг учун хатони содир этганини айтган.

"Тез орада Ватанимга қайтишга ҳозирлик кўрмоқдаман"

Эрон мухолифати етакчиларидан бири шаҳзода Ризо Паҳлавий ватандошларини шаҳарларни эгаллашга тайёргарланишга чақирди.

"Россия ва Хитой қўрқадиган ягона давлат бу АҚШ"

Мен бўлмаганимда, ҳозир Россия бутун Украинани назорат қилаётган бўларди. Шуни ҳам ёдда тутингки, мен ёлғиз ўзим саккизта урушга барҳам берганман

Африкада ўзини "пайғамбар" деб атаётган шахс қурган кема атрофида ўн минглаб одам тўпланди

У одамларга бугун дунё бўйлаб глобал тўфон бўлишини ваъда қилган.

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

Мактаб ва коллеж битирувчилари 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Россиянинг “таслим бўлиш” таклифи ҳақида маълум қилинди

РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.

“Манчестер Сити” Ҳусанов ўйнайдиган қанотга янги ҳимоячи топди

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.

АҚШ Мадурога қарши операция давомида номаълум махфий қуролдан фойдаланган

Бу ҳақда New York Post (NYP) хабар бермоқда

Европаликлар нима учун Ғарб Киевнинг Россиядаги террористик ҳужумларига жавоб бермаганидан хабардор эдилар

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник бу ҳақда маълум қилди.

Антикоррупция агентлиги Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради

Келгусида давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари Агентлик томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилиши қайд этилган.

Эрон президенти Пезешкиан намойишларда иштирок этди

Нашр маълумотларига кўра, давлат раҳбари Эрон пойтахти марказидаги "Ингилоб" майдонига етиб келган ва намойишчиларга қўшилган.

Ҳаддан ташқари иссиқ туфайли Австралияда 300 минг гектардан ортиқ ўрмон ёниб кетди

Хабарда айтилишича, табиий офат яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

Индонезия ва Малайзия Grok сунъий интеллект тизимини блоклади

Индонезия ҳукумати 10 январ куни Grokʼга киришни вақтинча блоклади, ундан кейин якшанба куни Малайзия ҳам худди шундай қарор қабул қилди.

Термизда ўзини 16-қаватдан ташлаган талаба ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳодиса 12 январь куни соат тахминан 15:30 ларда «Боғишамол» маҳалласида содир бўлган.

БМТ судида Мянма ҳукуматининг мусулмон роҳинжа халқига геноцид қилганини аниқлаш бўйича тингловлар бошланди

Суд айблови Гамбия ҳукумати ташаббуси билан 2019 йилда қўзғатилган.

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди

Манбанинг қўшимча қилишича, заҳарланиш ҳолатининг сабабини ўрганиш учун қон таҳлиллари олиниб, лабораторияга юборилган.

АҚШ фуқароларини Венесуэладан «зудлик билан» чиқиб кетишга чақирди

Бу ҳақда Каракасдаги АҚШ элчихонаси хавфсизлик вазиятига доир огоҳлантириш эълон қилди.

Исроил армияси Ғазо секторига ҳаво, қуруқлик ва денгиздан ҳужумлар уюштирди

Исроил армияси амалдаги оташкесим келишувига қарамай, Ғазо сектори турли ҳудудларига ҳаво, қуруқлик ва денгиздан ҳужумларни давом эттирмоқда.

Эрондаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 116 нафарга етди

Бу ҳақда АҚШда жойлашган Инсон ҳуқуқлари фаоллари ахборот агентлиги (HRANA) хабар берди.

Исроил март ойида Ғазога янги ҳужум тайёрламоқда, бироқ бунинг учун Трампнинг розилиги зарур — Тhe Times of Israel

Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.

Фарғонада божхона пости раҳбари пора билан қўлга олинди

Чегара-божхона пости раҳбари 80 та уяли телефонни қонунсиз ўтказиш эвазига 5 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.

Ҳиндистонда қутурган фил 17 кишини ўлдирди

Фожианинг энг мудҳиш нуқтаси Ғарбий Сингхбҳум туманида кузатилган — ҳайвон икки кун ичида 13 кишини, жумладан, бир оиланинг тўрт нафар аъзосини ўлдирган.

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлардан огоҳлантириш берилди

Эслатиб ўтамиз, aгар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

«Орешник» нима учун ўта хавфли?

9 январга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинага «Орешник» гипертовушли ракета билан ҳужум уюштирди.

Самарқандда аёл туққан чақалоғини ахлат қутисида қолдирди

Маълумотга кўра, аёл шифокорлар таклиф этган тўлиқ тиббий текширувдан бош тортган.

Эронда норозилик намойишларини бостириш чоғида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — Тime

Нашрнинг Теҳрондаги шифокорга таяниб хабар беришича, пойтахтдаги атиги олти шифохонада камида 217 нафар ҳалок бўлганлар қайд этилган, уларнинг аксарияти ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар сабаб вафот этган.

Трамп: «Россия ва Хитой Гренландияни эгаллаб ололмайди»

Бу ҳақда у Оқ уйда нефть компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.

Трамп тезкор ғалабани хоҳларди

Трамп қайта лавозимга киришишидан олдин Россия ва Украина ўртасидаги урушни бир кунда тугата олишини мақтаниб айтган эди. Аммо бу амалга ошмади.

Сурия: YPG/СДС тинч аҳолини тирик щит сифатида ишлатмоқда, операция эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда

Бу ҳақда Сурия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Россия–Украина уруши: асосий воқеалар (1416-кун)

Киев: Россиянинг кенг кўламли ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, камида 25 нафар яраланди. Совуқ об-ҳаво шароитида шаҳарнинг қарийб 6000 та кўп қаватли уйи иситишсиз қолди. Киев мэри аҳолини вақтинча шаҳарни тарк этишга чақирди.

BBC: Трамп Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишни истамоқда, нефт компаниялари эса бунга шубҳа билан қарамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.