Маълумотларга кўра, Саманкўл маҳалласи, Қамишқалъа аҳоли пунктида жойлашган уйда истиқомат қилган фуқаро А.Ж. уйни иситиш мақсадида қўлбола иситиш печини ўрнатиб, унинг мўрисини кесиб ташлаган ҳамда печни бошқа хонага кўчириб, мўрисиз ҳолда газ тармоғига улаган.
Оқибатда уй аъзолари газ ёниши натижасида ҳосил бўлган тутун — ис газидан заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ҳамда унинг набиралари: 14 ёшли А.С. (8-синф ўқувчиси) ва 10 ёшли А.Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.